«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган «Барселона» (1:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикри билан ўртоқлашди.
«Дурангни яхши натижа деб бўлармикан, билмадим. Биринчи бўлимда кўпроқ ҳужум қилдик, вазиятларгаям эга бўлдик. Иккинчи бўлимда рақиб гол урди, кейин ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилдик. Жамоа ирода намойиш этганидан хурсандман. Биз ютқазмаслигимизга охиригача ишонган эдик» - деди Зидан AS хабарида.