"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Борнмут"дан учралган мағлубият сабабларини айтди (3:4).
"Биринчи навбатда "Борнмут" ҳақли ғалабага эришганини айтишим керак. Бу улар учун катта жанг бўлди. Ҳал қилувчи паллада ўйинни уларга топшириб қўйдик. Биз уларга кириш эшигини очиб қўйдик, улар ундан югуриб киришди ва бир нечта ажойиб голлар уриб ташлашди. Шунинг учун ҳаммаси ҳақли.
Ҳисоб ҳатто 2:0 бўлиб турганда ҳам ўзимиз хоҳлаган футболни кўрсатиб турган эдик, аммо кейин ўйинни бериб қўйдик. Ниманидир ўрганган бўлсак, бу яхши. Ҳисоб 2:0 ёки 3:1 бўлгани - бу ўйин тугади дегани эмас.
Бунақаси бўлиб туради. Декабрда чемпион бўлмайдилар, лигадан тушиб кетмайдилар ёки олий лигага чиқмайдилар. Бизда ажойиб база бор, биз ўз савиямизни кўрсатишимиз керак", - дейди Клопп.