"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти испан грандида мураббийларни нималар кутиши ҳақида фикр билдирди.
Италиялик мутахассис 2013дан 2015 йилгача мадридликлар бош мураббийи сифатида ишлаган.
"Реал"ни бошқарганимда клуб президенти Флорентино Переснинг мураббийлар билан муносабати ҳақида билар эдим. Улар ғалабага эришган тақдирларида ҳам истеъфога чиқарилган эдилар. Чемпионлар лигаси финалининг охирги беш дақиқасида ҳамма нарса бўлишини сезиб турардим. Бизнинг омадимиз келди ва ҳисобни тенглаштирдик. Чемпионлар лигасидаги 10-ғолиблик қайсидир маънода мавсумнинг энг асосий мақсади эди. Менинг "Реал"даги иккинчи мавсумимда декабргача яхши ўйнагандик, кейин омадсизликлар бошланди", - дейди Анчелотти.













