"Бавария"бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 6-турида "Атлетико"га қарши уй учрашуви олдидан фикрларини билдирди (6 декабрь).
"Биз учун "Атлетико"га қарши учрашув ғоят муҳим, бундеслигадаги икки ғалабадан сўнг ўзимизга бўлган ишончни мусаҳкамламоқчимиз. Биз гуруҳ босқичида олдимизга қўйилган вазифани уддалай олмадик ва иккинчи ўрин билан чекландик, аммо эртанги учрашувда яхши футбол кўрсатмоқчимиз. Мотивация жуда кучли бўлади, чунки рақиб жуда кучли", - дейди Анчелотти.