Кириш Регистрация

«УЗРEПОРТ ТВ» Чемпионлар лигасининг икки ўйинини намойиш қилади

Баҳо:
+ | -

«УЗРEПОРТ ТВ» телеканали Европа Чемпионлар лигасидан ўрин олган иккита учрашувни мухлислар эътиборига "жонли" эфирда намойиш қилади.

6 декабрдан 7 декабрга ўтар кечаси соат 00:45да "В" гуруҳидан кейинги босқичга йўл олиш учун курашаётган икки жамоа "Бенфика" ва "Наполи" ўзаро тўқнаш келади. Айни пайтда Португалия ва Италия жамоаси гуруҳда бир хил 8 очко тўплаган ҳолда биринчи ва иккинчи поғонада боришмоқда.

3-ўринда бораётган "Бешиктош"да эса 7 очко бор ва бу жамоа юқоридаги клубларни изма-из таъқиб қилиб келяпти. 6-турда туркияликлар сафарда гуруҳ аутсайдери "Динамо" билан куч синашишади. Шу сабабли "Бенфика" ҳам, "Наполи" ҳам сўнгги турда фақат ғалаба учун курашишга мажбурлар.

7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси соат 00:45да "Лион" клуби ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилади. Ушбу жамоалар ўрин олган "Ҳ" гуруҳида ҳам кураш анча қизғин кечяпти. Биринчи ўриндаги "Ювентус"да 11 очко бор.

"Севилья" эса 10 очко билан 2-поғонада боряпти. 3-ўриндаги "Лион"да 7 очко мавжуд ва улар сўнгги турда ғалаба қозонадиган бўлишса, очколар сони бўйича "Севилья"га етиб олишади. Шу сабабли бу гуруҳда ҳам кураш жуда қизғин кечади.

УЗРEПОРТ ТВ телеканали юқоридаги икки ўйинни "жонли" эфирда намойиш қилади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 21:42, 05.12.2016.
Ўқилди: 23188 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик