"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Бавария"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Рақибларимиздан бири "Бавария" бўлишига қарамай, биз бошидан гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилиб қўйгандик. Ростовда ҳам, Эйндховенда ҳам ғалаба қозониш қийин, аммо буни уддаладик. Шунингдек, ўз майдонимиздаги барча уч учрашувда ғалаба қозондик, шунинг учун биринчи ўринга тўла муносибмиз дея оламан.
"Бавария" - барча мусобақаларда ғолиблик учун курашадиган жуда кучли жамоа. Бу жамоа бошқача футболга бир пасда мослашиб олади, Гвардиола даврида ҳам , Анчелотти давридан ҳам. Биз рақибни синчиклаб ўргандик ва катта муаммолар етказишга ҳаракат қиламиз", - дейди Симеоне.