"Тоттенҳэм" жамоа дарвозабони Уго Льориснинг ўрнига посбон қидирмоқда, дея хабар беради The Mirror.
"Шпорлар" француз билан янги шартнома борасида келиша олмаяптилар. Льорисга бошқа клублардан қизиқишлар бўлмоқда, шу сабабли у мавсум тугаганидан сўнг клубни тарк этиши мумкин. Бу нарса "Тоттенҳэм"ни бошқа вариантлар излашга мажбур қилмоқда.
Манбада келтирилишича, "шпорлар" "Сандерлэнд"нинг 22 ёшли посбони Жордан Пикфордни қўшиб олишга тайёрлар. Яна бир вариант - Жо Ҳарт, унга "Манчестер Сити"да ишонишмаяпти. Ҳарт бу мавсумни "Торино"да ижарада ўтказмоқда.