Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Андре Шуберт Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Барселона» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрини маълум қилди.
«Ўтган йили Чемпионлар лигасига чиқиш учун жуда кўп маблағ сарфладик. Демак, бор кучимиз билан курашамиз. «Камп Ноу»да ўйнаш имкониятини қадрлаймиз. Бу биз учун шараф.
Бизга дунёнинг энг яхши клуби рақиб бўлади, аммо Мёнхенгладбах унга қаршилик қила олади. «Барселона»нинг қудратли ҳужум чизиғини қандай тўхтатиш ҳақида бош қотирамиз. Бунга вақт бор. Биз дастлабки ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Аммо сафар ўйинлари бошқача бўлади» - деди Шуберт.