ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери яримҳимоячи Анхель Ди Мария ҳақида гапириб, жамоа унга ёрдам бериши кераклигини айтди.
«Ди Мария – зўр ўйинчи, аммо у ўйинини яхшилаши учун жамоанинг ёрдамига муҳтож. Мавсум давомида у ўйинларни ёмон ўтказаётгани йўқ, бироқ ундан бунданам ортиғини кутаман.
«Монпелье» клубидан учралган мағлубиятни унутиб, Чемпионлар лигасидаги ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз шарт. ПСЖ яхши ният қилиши ва кўпроқ меҳнат қилиши лозим» - деди Эмери.
Жорий мавсумда Ди Мария 13 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 4та голли узатмани амалга оширган.