«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Боруссия Д» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу финал. Эртага фақат ғалаба ҳақида ўйламоқдамиз. Гуруҳда биринчи ўринни олмоқчимиз. Бензема мени хавотирга солмаяпти. У машғулотларда яхши ишламоқда. Баъзи ўйинларда ундан кўп нарсани кутган эдик, аммо ҳаммаси жойида. Бэйлдан бошқа ҳамма соғлом, бу яхши хабар.
Тезкор гол уриб, ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз. Мақсадимиз ҳар доим ягона – ғалаба қозониш. Бу гуруҳдаги сўнгги, аммо муҳим ўйин. Биз таваккал қилиб ўтирмаймиз. Гуруҳдаги биринчи ўрин ҳар доим мақсадимиз бўлган» - деди Зидан.