Кириш Регистрация

Тухель: «Реал»га бир неча гол уришга қодирмиз»

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Реал» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрини маълум қилди.

«Обамеянг зўр футболчи, у жамоага ва менга фойда келтирмоқда. Усиз мақсадимизга эришолмаймиз. «Сантьяго Бернабеу»да ўйнаганингда катта босимни ҳис қиласан, бироқ Обамеянг босим остида энг яхши футболини намойиш этади. Ройс шамоллаб қолди, у 100% тайёр эмас. Уни асосий таркибда туширсам яхши бўларди.

Бугунги кунгача жуда кўп гол уриб келмоқдамиз. Эртага ҳам гол уришга ҳаракат қиламиз. Биз ҳар доим шунга интиламиз. Баъзи футболчиларимиз бундай мусобақада биринчи марта ўйнамоқда ва улар рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда. Бу жудаям зўр.

Биз энг яхши ўйинимизни намойиш қилишга интиламиз. Бир неча гол уришга қодирмиз. Бунга ишончим комил» - деди Тухель.

Манба: sports.ru
Киритилди: 00:35, 07.12.2016.
Ўқилди: 7059 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.