"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери жамоанинг турнир жадвалидаги ўрни ва жамоадаги муҳит борасида фикр билдирди.
"Албатта, ишларимиз қандай кетаётгани хўжайинга ёқмаяпти, худди клубдаги бошқа инсонларга ҳам ёқмаётгани каби. Аммо у доим яхши кайфиятда. Жамоани қўллаб-қувватлмоқда, нима кераклигини суриштирмоқда.
Биз биргаликда ғалаба қозоняпмиз, биргаликда мағлуб бўляпмиз. Тажрибамга таяниб атаманки, ҳозир совуққонликни сақлаб, яхши кайфиятда бўлишимиз лозим", - дейди Раньери.