ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Лудогорец» (2:2) клубига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳафсаламиз пир бўлди, чунки Лондондаги ўйиндан сўнг гуруҳда биринчи ўринда эдик.
ПСЖ бу ўйинда жуда кўп имкониятларга эга бўлди, биз ғалабага ҳақли эдик.
Бу ёмон натижа. Мен ундан хавотирдаман, чунки етарлича гол уролмадик. Муҳими – кейинги босқичга чиқдик» - деди Эмери.