«Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Бенфика» (2:1) клубига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Жамоа ўз тарихида биринчи марта гуруҳда 1-ўрин билан кейинги босқичга чиққан эди.
«Биз бир марта бошқа клубларнинг натижаларига қараб қолиб, оғзимизни куйдиргандик. Бу сафар «Наполи» бор эътиборини ўзини ўйинига қаратди. Биз гуруҳда ғолиб чиқдик, олдин бунга эришолмагандик. Энди «Наполи» тарихга кирди. Фақат гол ўтказиб юборганимиз алам қилди.
Сўнгги натижаларни салбий бўлишига қарамасдан, гуруҳда биринчи ўринни олишимизга ишончим комил эди» - деди Сарри Mediaset Premium эфирида.