Москванинг ЦСКА клуби яқин орада янги бош мураббийга эга бўлади.
Россия матбуотининг хабарига кўра, Виктор Гончаренко «армиячилар»ни бошқаришга яқин турибди. Бироқ уни тайинлаш борасида муаммо юзага келса, Валерий Непомняшчий ЦСКА клубини қўлга олиши мумкин.
73 ёшли мутахассис айни дамда ҳеч қайси клубда ишламаяпти. Бундан ташқари у ЦСКА хўжайини Евгений Гинер билан яхши таниш.
Эслатиб ўтамиз, Валерий Непомняшчий 2006 йилда Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган ва у билан Осиё кубоги-2007 йўлланмасини қўлга киритганди. Шундан сўнг соғлиғи ёмонлашгани сабабли терма жамоани тарк этганди.