«Интер» бош мураббийи Стефано Пиоли «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне томонидан айтилган гаплардан хавотирда эмаслигини маълум қилди.
Аргентиналик мутахассис келажакда «Интер»ни бошқариши ҳақида гапирганди.
«Мен воқеликка назар соламан, келажак билан ишим йўқ. Айни пайтда «Интер»ни мен бошқармоқдаман, у эса «Атлетико»ни. Иккаламиз ҳам ўз ишимизни қилганимиз маъқул» - деди Пиоли Football-italia хабарида.