"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 6-турида "Боруссия" Д билан дурангдан сўнг (2:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ювентус"га дуч келишни хоҳламасдим. Ҳаммасини душанба куни билиб оламиз ва бизга ҳеч нарса боғлиқ эмас. Мен гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишни истагандим ва жамоа қўлидан келганича ҳаракат қилди.
Ўйинчиларни табриклайман - улар яхши ишладилар ва курашдилар. Шунингдек қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман.
Бугун ўйин назоратини қўлдан чиқардик ва бир нечта имкониятларни совурдик. Босимимиз иккинчи бўлимда пасайди, аммо гол уришимиз мумкин эди.
Ҳар бир ҳужумчи учун бундай ўйинларда "дубль"га эришиш - муҳим воқеа. Бензема учун хурсандман.
Каримга тўп оширган футболчиларни таъкидлмасдан иложим йўқ. Хамес ажойиб тўп оширда, у бутун ўйинни яхши ўтказди", - дейди Зидан.