Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Муориньо: "Гуруҳда биздан кучлиси бўлмади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью Европа лигасининг 6-турида луганскнинг "Заря" клуби билан учрашувдан сўнг (2:0) фикрларини билдирди.

- Стадион майсасининг ҳолати ҳақида нима дейсиз?

- У бугун кечагидан яхшироқ бўлди. Футбол ўйнаш учун ярайди. Майсани тайёрлаганларни қадрлаймиз. Майдонни яхшилаш қийинлигини биламиз.

- Мхитарян "МЮ"даги голини узоқ кутди. Бу ўзгача голми?

- У узоқ мослашув жараёнини ўтказди. Аммо биз кимни сотиб олаётганимизни билар эдик. У иқтидорли ўйинчи. У яхши ўйнаяпти. Бу гол уни бироз бахтиёр қилади. Ундан мамнунман.

- "Заря" ўйинчиларидан кимлар ёқди? Кимни "МЮ"га таклиф қилган бўлардингиз?

- Ўйлашимча, "Заря" мураббийи жуда яхши мураббий, жамоа яхши шаклланган ва руҳий ҳолати жойида. Ғалабасиз улар тушкунликка тушмадилар, ҳамма билан круашдилар. Менга бугун майдонга тушмаган чап қанот ҳимоячиси ёқди (Соболь - sports.ru ).

- Гуруҳда жамоангиз кўрсатган бундай ўйинларга нима сабаб бўлди?

- Ҳеч ким биздан кучлироқ бўлмади. Афсусланарли натижалар кўп бўлди, аммо ҳеч ким биздан яхши ўйнагани йўқ. Биз яхши ўйнадик, аммо бу ҳисобда акс этмади.

- Ҳисоб 2:0 бўлганига қарамай, ўйин тенг бўлди, деган фикрга қўшиласизми?

- Тўп бизда бўлди, ўйинни назорат қилдик. "Заря" ҳимояда яхши ўйнади. Аммо биз устунлик қилдик. Статистикага қарсак, биз ғалабага лойиқмиз. Аммо "Заря" яхши ўйнади, ўйин қийин кечди.

"Заря" чемпионатда нима учун 3-ўринда юрганига тушуняпман. Ўйлашимча, келгуси йили ҳам яна Европа лигасида ўйнайди. Уларда тажриба кўпроқ бўлади. Умид қиламанки, улар тезроқ ўз уйларида ўйнашади. Ҳақиқий уйида, чиройли стадионда эмас. Одесса барибир бегона майдон", - дейди Моуриньо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:18, 09.12.2016.
Ўқилди: 5507 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.