«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошиши футболга фойда келтирмаслиги ҳақида гапирди.
«Бу ғоя қандай вужудга келди? Обрў кетидан қувиш оқибатидами ё футболни ривожланишини қайғуриш оқибатидами? Агар кимдир менга буни фойдаси борлиги ҳақида гапирмоқчи бўлса, уни эшитишга тайёрман. Чунки бунга шубҳам бор. Европа чемпионатига қаранг. Иштирокчилар сони ошди, бироқ савия ўсгани йўқ» - деди Венгер.