«Тоттенхэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед» клубидаги ҳамкасби Жозе Моуриньо ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Баъзан майдон четида ўз эҳтиросларингни жиловлаш жуда мушкул бўлади. Агар кайфиятинг тушиб кетса, бу янаям қийинлашади. Натижада асабийлашиб, ўзингни тутиб туролмайсан.
Менга Моуриньо ёқади, у билан муносабатларимиз яхши. Чунки у «ўзгача», матбуот унга бошқаларга нисбатан кўпроқ эътибор қаратади.
У мен учун «ўзгача» ва ҳар доим шундай бўлиб қолади. «Эспаньол»да иш бошлаганимда у менга кўп ёрдам берган, уни эшиги мен учун ҳар доим очиқ бўлган.
Мен холис бўлишга интиламан. У мен учун дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлиб қолаверади» - деди Почеттино.