«Барселона» бош мураббийи Луис Энрикенинг таъкидлашича, ҳужумчи Лионель Месси шартномасини узайтириш борасида музокарани бошлаган.
«Бу маълумот менга таскин бермоқда. Месси оиламизнинг аъзоси бўлиб қолишни истаган футболчилар қаторига кириб, янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда расмий хабар берилгач, ҳаммамиз биргаликда нишонлаймиз» - деди Луис Энрике AFP хабарида.