"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Лео Бенхаккер мадридликларнинг ҳозирги устози Зинедин Зидан унинг рекордини янгилашига қарши эмаслигини маълум қилди.
Голландиялик мутахассис 1989 йилда "Реал" билан 34та мағлубиятсиз учрашув ўтказган эди, шундан сўнг "Сельта"га 0:2 ҳисобида ютқазган. ЕЧЛда "Боруссия" билан дурангдан сўнг (2:2) Зиданнинг ҳам мағлубиятсиз серияси 34та ўйинга етди. Испания чемпионатининг навбатдаги турида "Депортиво"га қарши учрашувда бу рекорд янгиланиши мумкин.
"Агар Зидан менинг "Реал"даги рекордимни янгиласа, хурсанд бўламан, чунки у феноменал иш олиб бормоқда. Бу натижадан қанчалик хурсанд бўлганимизни эслайман. Аммо рекордлар уларни янгилаш учун ўрнатилади", - дейди Бенхаккер.