"Манчестер Юннйтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Крис Смоллингни тезроқ соғайиб, январда Африка миллатлар кубогига кетадиган Байининг ўрнини босишига умид қилмоқда.
"Байи - биз учун катта йўқотиш, буни тушунамиз. Шунинг учун Крис Смоллингнинг ўз вақтида соғайишига умид қиламиз. Ўйлашимча, у янги йилгача майдонга қайтади.
Олдинда кўплаб ўйинларимиз турибди, бизга ўйинчилар керак. Айни пайтда менда Фил Жонс, Байи ва Маркос Рохо бор, холос. Биз "Тоттенҳэм"га қарши, "Кристал Пэлас", "Вест Бромвич", "Рединг"га қарши ва Лига кубоги яримфиналида "Вест Ҳэм"га қарши ўйнаймиз.
Бу кўп ўйинларни ичига олган давр ва биз таркиб танлашда кўпроқ вариантларга эга бўлишимиз керак", - дейди Моуриньо.