«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЖЧ иштирокчилари сонини 48тага етказиш борасида берилган таклифга ўз муносабатини билдирди.
«Улар ўйинлар сонини кўп бўлишидан манфаатдор. Аммо бу ўзгариш футболчиларни ўлдиради ва ўйин сифатига таъсир қилади.
Мен футболчилар ҳақида ўйлаяпман, чунки улар дам олиши ҳам керак. Ҳозир ўйинда учта ўзгаришга рухсат бор. Нима учун 4, 5 ёки 6 бўлмаслиги керак? Бунда кўпроқ футболчиларни ўйинга жалб қилиш, мураббийлар эса турли хил тактика услубларидан фойдалана олиши мумкин. Мана шу ислоҳот яхшироқ бўларди» - деди Гвардиола BBC Sport хабарида.