Бугун “Насаф” жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимовнинг таваллуд айёми куни. Баҳромжон бугун 28 ёшни қарши олди.
2015 йилдан буён жамоамиз сафида фаолият юритиб келаётган ушбу футболчимиз, жамоамизнинг кейинги пайтларда қўлга киритган ютуқларига салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Баҳром Абдураҳимов шунингдек бу йилги мавсумда энг кўп майдонга тушган ўйинчимиз ҳам бўлди. У чемпионат баҳсларида 27 марта майдонга тушиб, 2168 дақиқа ҳаракат қилди.
Баҳром Абдураҳимовнинг туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан, шунингдек клубимиз мухлислари номидан ҳам қизғин табриклаймиз! Унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу-истаклари амалга ошишишга тилакдошмиз.
Туғилган кун муборак бўлсин Баҳромжон!
“Насаф” ПФК жамоаси