Руминиялик мураббий Мариус Шумудикэ Туркиянинг «Ғозиантепспор» клубида ишлашдан бош тортди, деб хабар беради ТАСС.
Шанба куни кечқурун, Туркия чемпионатидан ўрин олган «Бешиктош» - «Бурсаспор» (2:1) ўйинидан сўнг стадион чеккасида портлаш рўй берган эди. Унда 38 нафар фуқаро, шу жумладан «Бешиктош» клубининг икки нафар ходими ҳалок бўлди.
«Астра» клубида ишлаган Шумудикэ футболчилари билан хайрлашиб, Туркияга келиши ва «Ғозиантеп» клуби билан шартнома имзолаши лозим эди. Аммо террорчилик ҳаракатидан хабар топган мураббий фикрини ўзгартирди ва Туркияда ишлашни истамади.