«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия чемпионатидан ўрин олган «Милан» (1:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини маълум қилди.
«Иккинчи бўлимда зўр ўйннадик. Бугунги ўйин қийин кечди. «Милан» ҳам ажойиб ўйин намойиш қилди.
Ҳа, рақиб ўйинни яхши бошламади, уларда жароҳатланганлар бор эди. Бироқ ҳимояда яхши ўйнаб, ҳужумда бўшлиқлардан унумли фойдаланди. Натижада пенальти ишлаб олишди.
Пенальти аниқ амалга оширилмагач, «Рома» ташаббусни қўлга олди.
Шуни қайд қилмоқчиманки, уч ўйиндан буён гол ўтказмаяпмиз» - деди Спаллетти.