Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Уч нафар нигериялик аёл Африка тарихида илк бобслей жамоасини ташкил қилди

Баҳо:
+ | -

Нигерияда Африка тарихида илк бобслей аёллар терма жамоаси ташкил этилиши мумкин. Уч нафар нигериялик қиз нафақат Пхёнчхан–2018 қишки Олимпиадасида иштирок этмоқчи, балки Африкада бобслей федерациясини ташкил қилмоқчи. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Сеун Адигун, Нгози Онвумир ва Акиома Омега GoFundMe платформасида пул йиғиш кампаниясини бошлаб юборди. Авваллари улар югуриш бўйича Нигерия термаси шарафини ҳимоя қилганди. Сеун Адигун Лондон–2012 Олимпиадасида иштирок этган. Шунингдек, у бобслей бўйича АҚШ термаси сафида ҳаракат қилган.

«Молиявий ёрдамсиз спортдаги мақсадларимизга эриша олмаймиз. 2018 йилги Олимпиадага бориш учун бизга 150 минг доллар керак бўлади. Бу маблағ камга ўхшайди, аммо ишончим комил, биз керакли натижани кўрсата оламиз. Биргаликда имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини исботлаймиз», – деди бўлажак бобслей термасининг сардори Сеун Адигун.

Сеун Адигун барча пуллар спорт анжомлари, машғулотлар, транспорт, яшаш ва олимпия аъзолиги тўловига сарфланишига ваъда берди. 13 декабрь ҳолатига кўра уларга 13 минг доллар хайрия қилинди.

Моддий ёрдам келишига қараб, уч аёл видео ҳисоботлар ва шахсий сайтни ишга туширишни ваъда қилмоқда. Улар бобслей бўйича Африка тарихидаги биринчи аёллар терма жамоаси ҳақида батафсил маълумот бериб боришни истамоқда.

Спортчи аёлларнинг ташаббусига британиялик актёр, Нигериядан қочганлар оиласида туғилган Жон Боега эътибор қаратди. У Instagram’даги саҳифасида аёлларга омад тилади.

BuzzFeed нашри африкалик аёлларнинг воқеасини 1988 йилги Калгаридаги қишки Олимпиадада дебют қилган бобслей бўйича Ямайка термаси тарихига қиёслади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:55, 14.12.2016.
Ўқилди: 8087 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик