«Милан» клубининг колумбиялик ҳужумчиси Карлос Бакка жароҳатидан тўлиқ тикланиб олди, деб хабар бермоқда Sky Italy.
Футболчи белидан олган жароҳати туфайли Италия чемпионатининг сўнгги 3 турини ўтказиб юборган эди.
Бакка бугун умумий гуруҳда машғулот ўтказди, демак шанба куни «Аталанта» клубига қарши майдонга тушиши мумкин.