"Челси" бош мураббийи Антонио Конте клуб билан қаторасига эришилган ғалабалар рекордига яқинлашганини билмаслигини айтди.
"Рекордлар ҳақида ўйлашни ёқтирмайман. Мнн учун муҳими жамоа учун 3 очко. Умид қиламанки, ғалабали одимимизни давом эттирамиз. Англияда бундай серияга ришиш қийинлиги ҳаммага маълум", - дейди Конте.
БУ рекорд 2006 йилда Жозе Моуриньо томонидан ўрнатилган бўлиб, унинг жамоаси қаторасига 10та ғалабага эришган. "Сандерленд" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) Контенинг "Челси"сида ҳам қаторасига 10 ғалаба бўлди.