Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хавьер Клементе «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни солиштириб кўрди.
«Роналду – зўр ўйинчи, аммо у Месси билан бир вақтда ўйнамоқда. Лео эса кучлироқ. Ўтмишда Круифф, Пеле ва Марадона ҳам бошқа футболчилар билан бир даврда ўйнаган. Айни пайтда дунёнинг энг яхши футболчиси - Месси», — деди Клементе Sport нашри хабарида.