«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатидан ўрин олган «Рома» кулбига қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Сўнгги йилларда «Рома» скуддето учун курашда асосий рақибимизга айланди. Бу жуда кучли ва тарибли жамоадир. Мавсум бошига нисбатан олиб қарасак, «Рома» ҳимояда анча яхши ўйин намойиш қилмоқда. Бироқ биз ижобий натижа учун курашамиз.
Дурангга рози бўлармидим? Йўқ, бу жуда муҳим ўйин. Рақиб бир қадам ортда бормоқда, бу ўйинда уч очкони қўлга киритсак яхшироқ бўлар эди» - деди Аллегри.