"Эвертон" бош мураббийи Роналд Куман АПЛнинг 17-турида "Ливерпуль"га қарши учрашув олдидан фикр билдирди.
"Албатта, бу оддий ўйин эмас, аммо мен учун жамоани қандай тайёрлаш муҳим. Бундай дербиларда футболчилар ҳиссиётларини жиловлай олишлари жуда муҳим. "Ливерпуль" билан охирги 19 учрашувда бир мартагина ғалаба - бу яхши эмас. "Эвертон" учун уларни ютадиган вақт келди.
Ливерпуль бўйлаб сайр қилсангиз, одамлар бўлажак ўйинни қандай муҳокама қилаётганини эшитасиз. Бу нарса футболчилар мотивациясини оширади.
Жамоа учун тўғри тактика ва ҳиссиётларни жиловлай олиш муҳим", - дейди Куман.