«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалидан олдин ўз фикрларини баён қилди.
«Биз бор эътиборимизни бу ўйинга қаратганмиз. Рақибнинг жуда кўп ўйинларини кўриб чиқдик. Бу жамоа тезкор, тартибли ва яхши шаклланган. Аммо биз энг яхши ўйинимизни намойиш этиб, бу совринни қўлга киритмоқчимиз.
Мен бош мураббий сифатида ишлаётганимга кўп вақт бўлгани йўқ, шунинг учун ҳам бундай ўйинлар мен учун фойдадан ҳоли эмас. Ундан жуда кўп нарсаларни ўрганиб оламан. Таркибимиздаги ажойиб футболчилар эса ишимни янада осонлаштиради» - деди Зидан клубнинг расмий сайтида.
Финалда «Реал» Япониянинг «Кашима» клуби билан беллашади. Ўйин 18 декабрь куни соат 15:30да бошланади.