Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим ЛёвФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилаётган сўровномада кимга овоз берганини айтди.
«Мен Кроос учун овоз бердим. Бу йили у жуда яхши натижаларга эришди – Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиб, терма жамоада муносиб ўйнади. Тони юқори савияда барқарор ўйнамоқда Мен унга, Ўзил ва Нойерга овоз бердим. Кетма-кетлик шундай бўлди» - деди Лёв Goal хабарида.