«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Лас-Пальмас» (1:0)клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди.
«Бу жуда нотекис ўйин бўлди. Биз бу натижадан қониқишимиз керак. Ўйинни қийин кечишини сезгандим.
Жорий мавсум биз учун бир текисда ўтмаяпти. Бироқ ортда қолаётган йил биз учун муваффақиятли кечди десак ҳам бўлади» - деди мураббий AS хабарида.