"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери "Сток Сити"га қарши учрашув (2:2) борасида фикр билдира туриб, жамоа ҳужумчиси Жейми Вардининг четлатилишига тўхталди.
"Биз ақлбовар қилмас характер кўрсатдик, биз охиригача курашдик, биз учун яхши футбол кўрсатиш муҳим эди. Ўйин бошида жуда яхши ҳаркат қилдик, аммо Вардининг четлатилишидан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди, менинг ўйинчиларим қаттиқ асабийлашишди.
Варди четлатишга лойиқмиди? Бир мураббий "ҳа" дейди, бошқаси - "йўқ". Мен сизларга лойиқ эмас эди, дейман, Марк Хьюз эса лойиқ дейди.
Варди рақибга тегдими, билмайман, аммо у тўпга ўйнаган эди. Ҳакамдан жаҳлим чиқди, чунки футболчиларимнинг қандай курашаётганин кўриб турган эдим. Сариқ карточкалар кўп кўрсатилди, бу АПЛга хос кураш", - дейди Раньери.