"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике футболда қўлланадиган видеотакрорларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
"Видеотакрорлар? Мен ҳакамларга ёрдам берадиган ҳамма нарсага қўшиламан."
Ўйлашимча, футбол шу йўналишда кетяпти. Балки, қандайдир лимит қўйиб, такрорларни маълум вазиятларда қўллаш керакдир.
Нима бўлганда ҳам ҳакамларга ёрдам берадиган бу усуллар бизларни баҳсли вазиятлардан озод қилади", - дейди Энрике.