"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 17-турида "Вест Бромвич" билан учрашувдаги ғалабага (2:0) шарҳ берди.
"Мен бахтиёрман. Ажойиб ўйин, ўтган сафарги "Кристал Пэлас"га қарши учрашувдан ҳам яхшироқ ўйин. Биринчи дақиқаларданоқ жуда ишончли. Ҳаммаси назоратимизда бўлди, "Вест Бромвич" билан ўйинларда доим юзага келадиган барча муаммоларни ҳал қилдик. Юқори прессинг қўллаб, тўпни назорат қилиб, ўзимизга ишончни сақлаб қолдик. Шунинг учун бахтиёрман.
Мен ҳаяжонландим. Аввал мен бу ерда бўлганман. Тонининг (Пулис) жамоалари сенга стандартлардан гол уриб олишади, кейин охирги дақиқаларда сенга дўзах тайёрлашади. "Челси"ни бошқарганимда шунда бўлган.
Златан учун хурсандман. У ҳес кимга ҳеч нарсани исботлаши шарт бўлмаган ўйинчи. У фаолиятининг сўнги қисмини Англияда, дунёдаги энг қийин чемпионатда давом эттираётгани - унинг феъл-атвор бўйича суперинсон эканини тасдиқлаб турибди.
Унинг 35 ёшида қилаётган ишлари АПЛнинг исталган 25 ёшли ҳужумчисининг ҳавасини келтиради. Мен унга таътил бераман. Энди бироз дам оламиз", - дейди Моуриньо.