"Вест Бромвич" бош мураббийи Тони Пулис АПЛнинг 17-турида "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият (0:2) борасида фикр билдирди.
"Иброҳимовичнинг биринчи голи бизни нокдаунга тушириб қўйди. Жамоа ўзига келиши ва ўйинга қайтиши учун маълум вақт керак бўлди. Биз ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо "МЮ" ўз вақтида иккинчи голни уриб, масалани ҳал қилди.
Бу узун ҳафта бўлди. Биз оғир ўйинлар ўтказдик, шунинг учун ўйинчиларимни танқид қила олмайман. Улар бор кучларини беришди", - дейди Пулис.