«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритилган ғолибликдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Финалнинг баъзи вазиятларида бизга оғир бўлди, режамиздаги каби ўйин намойиш этолмадик. Аммо ўйинда бурилиш ясашга қодир эканимизни билардик.
Ҳар қандай вазиятда мени қўллаб-қувватлаб турган оиламга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек ажойиб ўйин намойиш этган футболчиларимга раҳмат айтаман. Сўнгги кунларда кўзимга уйқу келмаганди, энди дам олишим керак. Биз жуда катта ютуққа эришдик, энди танаффус қилишимиз лозим» - деди Зидан клуб расмий сайтида.