«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер АПЛ 17-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» (1:2) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини маълум қилди.
«Ҳафсалам пир бўлди. Рақиб икки голниям офсайддан урди, бундай мағлубиятни қабул қилиш қийин. Бироқ нимаям қила олардим? Ҳакамлар кўпинча бизнинг зараримизга хато қилишмоқда, бунга кўникишга мажбурман. Бироқ улар профессионал, шунинг учун биз ўзимизнинг хатоларимиз ҳақида ўйлашимиз лозим.
Жамоанинг жисмоний ҳолати яхши эмасди, биз сўнгги 5 ўйиндан 4тасини сафарда ўтказдик. Биринчи гол рақибга куч бағишлади ва кейинги 20-25 дақиқа давомида жуда қийналдик. Бугун омадимиз келмади» - деди Венгер BBC хабарида.