Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Монтелла: «Ювентус»дан нафратланмайман»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Винченцо Монтелла Италия Суперкубоги дориасида «Ювентус»га қарши ўтказиладиган ўйиндан олдин ўз фикрини айтди.

«Нафрат» — жуда баландпарвоз гап. «Ювентус» бошқаларга қараганда кўпроқ ўйинларда ғалаба қозоняпти. Шунинг учун ҳам уни мағлуб этиш пайида бўлишади, бу ҳол ғайритабиий эмас.

Ғалаба қозонсак - биз учун, Берлускони ва мен учун яхши бўларди. Уларни мағлуб эта оламизми? Жорий мавсумда буни уддаладик. Аммо бу ўйин А сериядаги тўқнашувдан фарқ қилади ва мен кимнидир фаворит деб ҳисобламайман. Шунингдек, жамоа ўйинига қандай ўзгариш киритишимни ҳам айтмайман» - деди Монтелла Tuttosport хабарида.

Италия Суперкубогидан ўрин олган «Ювентус» - «Милан» ўйини 23 декабрь куни соат 21:30 да бошланади.

 

Манба: championat.com
Киритилди: 18:49, 19.12.2016.
Ўқилди: 6487 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.