Италия терма жамоасининг бош мураббийи Жампьеро Вентура «Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли ҳақида гапирди.
Жорий мавсумда футболчи Франция чемпионатининг 8 ўйинида 8та гол урган эди.
«Балотелли билан терма жамоа ҳақида гаплашиб кўраман. Аммо, терма жамоага қачон чақиришим ҳақида бир нарса деёлмайман. Унинг қобилиятига тан берганман, бироқ мен шубҳа остига оладиган бошқа нарсалар ҳам бор.
У бизга ҳозир керакми ёки йўқми – шуни аниқлаб олишимиз шарт. Қачонки ҳамма бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилса, жамоа шунда кучли бўлади. Бу ҳар бир футболчига тааллуқли гап, фақат Балотеллига эмас» - деди Вентура Football Italia хабарида.