«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике ва яримҳимоячи Иван Ракитич орасидаги муносабатлар бузилган, деб хабар бермоқда Испания матбуоти.
Футболчи Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Боруссия» (4:0) ва Испания чемпионатидан ўрин олган «Эспаньол» (4:1) клубига қарши ўйинларда майдонга туширилмаган. Ракитич бундан қаттиқ ранжиган.
Аммо бош мураббий Луис Энрике футболчи билан орасида қандайдир муаммо борлигини рад қилди.
«Мен ўзимни ёки Ракитични оқламоқчи эмасман. Ракитич «Барса» учун муҳим футболчи. Мен ўз шаънимга айтилган танқидларни қабул қиламан ва жамоага фойда келтирувчи иш билан шуғулланавераман. Ракитичнинг ишга бўлган муносабатидан мамнунман» - деди Энрике Goal хабарида.