«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти Германия чемпионатидан ўрин олган «РБ Лейпциг» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Эртага турли хил ўйин услубига эга жамоалар майдонга тушади. Биз ўз фалсафамизга содиқ қоламиз, ҳимояда жипс ўйнаб, мувозанатни излаймиз. Энг яхши ўйинимизни намойиш этишни истаймиз.
Айтмоқчиманки, футболда пул биринчи даражали аҳамиятга эга эмас.
«РБ Лейпциг» жуда яхши ўйнамоқда ва ўз кучига ишонмоқда» - деди Анчелотти Goal хабарида.
Айни пайтда ҳар иккала жамоа ҳам 36 очко жамғариб, пешқадам бўлиб туришибди.