Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Санчес Флорес Мессини мақтагани учун «Эспаньол» мухлисларидан узр сўради

Баҳо:
+ | -

«Эспаньол» бош мураббийи Кике Санчес Флорес жамоа мухлисларидан узр сўради.

Испания чемпионатидан ўрин олган «Барселона»га (1:4) қарши ўйиндан сўнг мураббий Месси шаънига мақтовларни ёғдириб, уни ҳар бир ўйинда хет-трик қилиши мумкин бўлган ягона футболчи деб айтган эди. Бундан ташқари мутахассис ўйиндан кейин Месси ва Иньестанинг олдига бориб, уларни ғалаба билан табриклаганди.

Мураббийнинг йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейинги бу гаплари «Эспаньол» мухлисларига ёқмади ва улар бош мураббийни танқидларга кўмиб ташлашди.

Шундан сўнг Санчес Флорес мухлислардан узр сўрашга мажбур бўлди.

«Узр сўрайман, «Эспаньол» мухлисларини хафа қилмоқчимасдим. Мен жамоага содиқман ва ўзимни фақат «Эспаньол» билан боғлайман. Жамоада иш бошлаганимга бор йўғи уч ой бўлди, балки шунинг учун ҳам 116 йиллик тарихидан бехабардирман.

Мен Мессини шунчаки мақтадим холос, чунки рақибларга яхши муносабатда бўлишни истайман. «Эспаньол» мухлисларини эса ҳурмат қиламан, улар мени илиқ қабул қилишган» - деди мураббий Marca хабарида.

 

Манба: soccer.ru
Киритилди: 21:16, 21.12.2016.
Ўқилди: 6232 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.