«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб билан ҳамокрликни узайтириши тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди.
«Менга янги шартнома таклиф қилишди? Йўқ, бундай бўлмади. Қўлимда уч йилга мўлжалланган шартнома бор холос. Аммо, раҳбарият билан учрашганимда улар мен билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга тайёр эканига шамаъ қилишди.
Мен МЮ даги ишимни яхши кўраман, агар янги шартнома таклиф қилишса, уни имзолайман. Бу борада менга маслаҳатчилар керак эмас. Буни раҳбарият ҳам билади.
Хитой пуллари ҳаммани жалб қилмоқда, аммо мен юқори савиядаги футболни севаман. 53 ёшга тўлдим, Хитойга бориш учун ҳали жуда ёшман» - деди Моуриньо.