«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Испания кубогидан ўрин олган «Эркулес» (7:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйинда жамоа ҳужумчиси Алькасер расмий учрашувлардаги биринчи голини урган эди.
«Кубокдаги мағлубиятсиз серия 20та ўйинга етди, демак бизда жуда кучли жамоа мавжуд ва келажакка умид билан қарасак бўлади.
Алькасер нега олдин гол уролмади? Умуман у яхши ўйнамоқда, аммо футболда бунақаси бўлиб туради. Биз уни биринчи голини кутган эдик. Бироқ яхши ҳужумчи эканига шубҳа қилмаганмиз.
Ишончим комил, кейинги босқичда кучлироқ рақибга дуч келамиз» - деди Энрике.