"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Унаи Эмерининг ўрнига "ПСЖ" бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатди.
Манбага кўра, парижликлар раҳбарияти жамоанинг натижаларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ҳамда Эмерини истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Венгерни жамоага олиб келишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, франциялик мутахассиснинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзида якунига етади.